Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қизларга эътибор – келажакка эътибор

19 Декабрь 2023, 12:12

779

ИИВ Академиясида таълим олаётган курсант қизлар учун мотивацион тадбир ўтказилди.

Тадбир ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, қизларни ҳаётга муносиб тайёрлаш, уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш мақсадида ташкил қилинди. Унда таниқли мутахассислар Нурхон Алланазарова ва Дилдора Дадаходжаева сўз олиб, юртимизда ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга тўхталиб ўтишди.

Таъкидланганидек, ҳар бир фарзанднинг келажагини белгилайдиган маънавий мезонлар аввало оилада қарор топади. Қизларимизнинг қандай инсон бўлиб шаклланишида оила катталари билан бирга, улар таълим олаётган маскандаги муҳит муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, таълим соҳаси жонкуярлари эзгу фазилталари билан ёш авлодга ҳар томонлама намуна бўлишлари, уларни эзгу орзу-мақсадлари сари руҳлантиришлари лозим.

Тадбирда ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, қизларни ҳаётга тайёрлашда миллий қадриятларнинг ўрни, келажагимиз ворисларининг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўз қобилиятини рўёбга чиқариши, инновацион технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиши учун яратиб берилаётган улкан шароитлар, имкониятлардан самарали фойдаланиш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан курсантларнинг келгусидаги хизмат фаолиятида қўл келадиган психологик маслаҳатлар берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech