Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қизлар учун беллашув

01 Март 2023, 03:03

1395

Соғлом авлод – юрт келажаги. Айниқса қизларни баркамол вояга етказиш, уларнинг саломатлигини асраб-авайлаш, жисмоний қобилиятини ривожлантириш давлатимизнинг доимий эътиборида.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ИИВ Академиясида ўтказилган мусобақада курсант қизлар стол тенниси, югуриш, шашка, жанговар қуролдан фойдаланиш ҳамда мерганлик маҳорати бўйича ўзаро куч синашди.

Мусобақа низомига кўра, ҳар бир иштирокчи шахсий биринчилик учун беллашди. Биринчи ўрин соҳиби энг яхши натижани қайд этган қизлар орасидан саралаб олинди. Қизғин курашларга бой ўтган мусобақа якунида қуйидагилар ғолибликни қўлга киритди.

Жумладан, стол тенниси баҳсларида 126-гуруҳ курсанти Мунира Суюндиқова, 100 метрга югуришда 138-гуруҳ курсанти Миясар Кушмуратова, шашка бўйича 231-гуруҳ курсанти Ҳилола Болиқулова, “Макаров” қуролини қисмларга ажратиш ва йиғишда 221-гуруҳ курсанти Мафтуна Султонова, мерганлик баҳслларида эса 224-гуруҳ курсанти Сабрина Шакировага тенг келадиган рақиб топилмади.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, қизларнинг жанговар-жисмоний тайёргарлигини юксалтириш мақсадида ташкил қилинган мусобақа ғолиблари Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида тадқирланади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech