Айни мавзудаги машғулотларнинг навбатдагиси 26-27 февраль кунлари Сирдарё вилоятида ташкил қилинди.
Тадбир очилишида Инсон ҳуқуқлари миллий маркази ташаббуси билан ўтказилаётган ўқув курсларининг аҳамияти таъкидлаб ўтилди. Шундан сўнг ички ишлар, прокуратура ва суд органлари вакилларидан иборат тингловчилар учун инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва қийноқларнинг олдини олишга бағишланган машғулотлар ўтказилди.
Машғулотларни Инсон ҳуқуқлари миллий маркази мутахассислари, олий суд судьялари, шунингдек, Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ва Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари олиб борди. Ўқув курси якунида тингловчилардан тест синови қабул қилиниб, уларга сертификатлар топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати