Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қийноққа қарши курашиш бўйича ўқув курси

23 Сентябрь 2024, 05:09

269

20-21 сентябрь кунлари Наманган вилоятида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ўқув курсига ички ишлар органларининг тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш бўлинмалари, шунингдек, суд ва прокуратура тизими ходимлари жалб қилинди.

Икки кун давомида тингловчилар “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар ва асосий тамойиллар”, “Қийноққа солиш билан боғлиқ қилмишлар содир этилишининг олдини олишга оид қонунчиликнинг ривожланиши”, “Қийноққа солиш жинояти учун жавобгарлик масалалари”, “Нельсон Мандела қоидаларининг мазмун-моҳияти”, “Қийноққа солишга қарши курашишда вояга етмаганлар ва аёлларга оид халқаро ва миллий стандартлар”, “Қийноққа солишга қарши курашишда камситмаслик, айбсизлик презумпцияси, қамоққа олиш, қийноқ тўғрисида хабар беришга оид халқаро стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси жиноий-ҳуқуқий тизимида мазкур стандартларнинг қўлланилиши”, “Ушлаб туриш, қамоққа олишга оид халқаро стандартлар, маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари” мавзуларида маърузалар тинглашди.

Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Малака ошириш институтининг тажрибали мутахассис ва профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Ўқув курси якунида тест синовидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификат топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech