Пойтахтимизда ички ишлар, прокуратура ва суд органлари вакиллари учун “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида ўқув курси ташкил қилинди.
Икки кун давомида тингловчилар ҳуқуқни қўллаш амалиётида қийноқларнинг олдини олишга қаратилган долзарб мавзуларда маърузалар тингладилар. Машғулотларни Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда бошқа муассасаларнинг тажрибали мутахассислари олиб борди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ўқув курси якунида тингловчиларга сертификат топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати