Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қисқа муддатли семинар-тренинг

22 Февраль 2024, 08:02

470

Жорий йилнинг 21 февралидан Ички ишлар вазирлиги академиясида жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун семинар-тренинг ташкил қилинди.

Бундан кўзланган мақсад ходимларнинг касбий билим ва малакасини ошириш, жазони ижро этиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишдир.

Ўқув йиғинига ИИВ Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий мувофиқлаштириш марказининг тартиботни ташкил этиш, тарбиявий ишларни ташкил этиш ва тезкор-қидирув бўлинмалари бошлиқлари ҳамда катта инспекторлари жалб қилинган.

Машғулотлар тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан “Жазони ижро этиш муассасаларида режимни таъминлаш”, “Жазони ижро этиш муассасаларида тарбиявий ва психологик хизматларнинг маҳкумларни аҳлоқан тузатишда тутган ўрни”, “Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш”, “Маҳкумларни муассаса шароитига ринтеграция (мослаштириш) ва озод этишга тайёрлаш методлари” ҳамда бошқа мавзуларда олиб борилмоқда.

Қисқа муддатли семинар-тренинг машғулотлари 23 февралга қадар давом этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech