Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қинғир ишнинг охири ташвиш

17 Май 2025, 06:05

67

Ҳар бир ота-она фарзандининг ўқимишли бўлиши, яхши касб эгалашини истайди. Бироқ орамизда сизу бизни тўғри йўлдан адаштирувчи нопок кимсалар ҳам бор. Улар фирибгарлардир!

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан жойлардаги академик лицейларда ўтказилаётган учрашувлар ана шундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида бўлиб ўтган тадбирларда ўқитувчи-мураббийлар, битирувчи ўқувчилар билан бирга, уларнинг ота-оналари ҳам қатнашди. Сўзга чиққанлар олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари олдидан содир этилиши мумкин бўлган фирибгарликлардан йиғилганларни огоҳ этдилар.

Абитуриентлар учун муҳим синовлар даврида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилувчи кимсалар кўпайиши, бундай пайтда ҳар бир юртдошимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда ички ишлар органлари шахсий хавфсизлик бўлинмаларига мурожаат қилиб, ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиши, қинғир иш охир-оқибат ташвиш билан якунланиши таъкидлаб ўтилди.

Учрашувлар якунида йиғилганларга ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилди, ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech