Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қилмишга яраша ҳукм ўқилди

12 Июнь 2023, 05:06

996

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг сайёр мажлисида иккита иш кўрилди.

ИИВ Академиясида ўтган мажлисда барча иштирокчилар гувоҳлигида Жиноят кодекси 131-моддасининг 2-қисми, 166-моддаси 2-қисми “а” банди, шунингдек 277-моддасининг 2-қисми “а” банди билан айбланган шахсларнинг қилмиши кўриб чиқилди. Муҳокамадан сўнг айбланувчилар содир этган ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга нисбатан тегишли ҳукм чиқарилди.

Сайёр суд якунида “тергов фаолияти” ихтисослик йўналишида таҳсил олаётган курсантлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Туман суди судьялари сўз олган мулоқотда одил судловни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар халқимизни рози қилишга қаратилгани, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш судларнинг адолатли фаолиятига боғлиқ эканлиги, суриштирув ва дастлабки тергов босқичида қонун устуворлигини таъминлаш учун бўлажак соҳа вакиллари юксак билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиши лозимлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech