Ички ишлар вазирлиги академиясида масканнинг собиқ битирувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида битирувчилар академия саф майдони, ўқув ва ётоқ бинолари, тингловчилар ошхонасида бўлиб, ёшлик дамларини ёдга олдилар. Сўнгги йиллар таълим муассасасида амалга оширилган улкан янгиланишлар уларда ёрқин таассурот қолдирди.
Академия тарихи музейи ўтмиш ва бугунни туташтирган маскан саналади. Ўқув даргоҳига келган меҳмонлар борки, бу ерни томоша қилмасдан кетмайди. Музейдан жой олган тарихий фотосуратлар, таълим маскани ҳаёти билан боғлиқ экспонатлар битирувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Шундан сўнг, маънавият ва маърифат марказида устоз ва шогирдлар учрашуви ташкил қилинди. Унда сўз олганлар йигирма йил олдинги даврларни эслаб, илиқ хотиралари ва фаолиятда эришган ютуқлари билан ўртоқлашдилар.
ИИВ академияси ахборот хизмати