Жамоат хавфсизлиги университетида умумий психология фанидан олимпиада ташкил қилинди.
Унда Ўзбекистон миллий педагогика университети, Халқаро исломшунослик академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети талаба ва курсантлари қатнашди.
“Танишув”, “Савол-жавоб”, “Тест топшириғи” ва “Казусли саволлар” шартлари асосида ўтган беллашув ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини синовдан ўтказиш, ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, таълим муассасалари ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини мустаҳкамлашга химзат қилди.
Билимлар баҳсида ИИВ академияси курсантлари фаол қатнашиб, якунда фахрли иккинчи ўрин ҳамда “Энг позитив жамоа” номинациясини қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати