ИИВ Академиясининг Психологик таъминлаш марказида психологик тренинг ўтказилди.
Шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ходимларнинг руҳий барқарорлигини таъминлаш, хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинган тадбирга саф қисми офицерлари жалб қилинди.
Тренинг давомида психологик кўникмалар, жумладан, стрессга қарши бардошлиликни ошириш, руҳий зўриқишларнинг олдини олиш, ностандарт ҳолатларда вазиятни тўғри баҳолаш ва оқилона қарор қабул қилиш, вербал ва новербал мулоқот ўрнатиш кабиларга алоҳида эътибор қаратилди. Машғулот якунлари бўйича олинган хулосаларга қараб ходимларга зарур тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати