Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Психолог билан учрашув

18 Сентябрь 2023, 04:09

968

ИИВ Академиясида таълим олаётган курсант қизлар учун мотивацион учрашув ташкил этилди.

Тадбир аввалида саф қисми курслар бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Мақсуда Хўжаназарова сўз олиб, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг  ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни эътироф этиб ўтди.

Очиқ мулоқотда ахборот хуружларининг ёшлар тарбиясига салбий таъсири, қизлар маънавиятини юксалтиришнинг асосий омиллари, ёшларда миллий қадриятларга ҳурмат, касбга садоқат, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш ҳақида сўз борди.

– Аксариятимиз қизларни оилага тайёрлаш деганда уларни турмушга узатишни тушунамиз, – деди Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси катта ўқитувчиси, психолог Раъно Тўрахўжаева. – Аслида, одобли қиз, оқила аёл ва маърифатли оила тушунчалари бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу омиллар соғлом жамиятнинг мустаҳкам асосини ташкил этади. Учрашувда курсантларимизнинг келгусидаги касбий фаолияти ва оилавий турмуши учун фойдали бўлган маслаҳатлар бердик.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech