Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Профилактика инспекторлари учун семинар-тренинг

26 Декабрь 2023, 01:12

447

Жиззах вилояти ИИБда ўтказилган “Сайёр академия” семинар-тренинг машғулотларига онлайн ва оффлайн тарзда барча ҳудудий профилактика инспекторлари қамраб олинди.

Машғулотлар Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Унда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг мазмун-моҳияти, шунингдек, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, аҳолининг барча қатламлари билан профилактика чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш ва процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш механизмлари ҳақида тушунча берилди.    

Бундан ташқари, академия ишчи гуруҳи томонидан криминоген вазияти мураккаб маҳаллалар мисолида ишлаб чиқилган ҳудуд методикалари, жиноятликни жиловлашга қаратилган долзарб таклиф ҳамда тавсиялар тақдимот қилинди. Интерфаол машғулотлар давомида соҳа вакиллари келгуси фаолиятлари учун зарур бўлган билим ҳамда кўнималарга эга бўлишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech