Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Профессор-ўқитувчилар тажриба алмашди

06 Декабрь 2024, 07:12

848

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети вакиллари ИИВ академиясидаги таълим жараёнлари билан танишдилар.

Тажриба алмашинуви яқинда таълим муассасалари ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида ташкил қилинди.

Меҳмонлар академия вакиллари ҳамроҳлигида ўқув жараёнига татбиқ қилинган ёндашувлар, профессор-ўқитувчилар ва таълим олувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Кейинги йилларда амалга оширилган кенг қамровли ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

– Илк танишув самарали бўлди. Самимий мулоқот чоғида ютуқларимиз билан бўлишдик, инновацион янгиликларни тажриба сифатида олдик. Аслида, мақсад ҳам шу, – дейди университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Равшан Райимжонов.

Шу куни меҳмонлар академия фаолияти билан атрофлича танишиб чиқдилар. Таълимни рақамлаштириш, назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш ва бошқа йўналишларда яратилган тизимлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech