Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Прагматик ташқи сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик

21 Декабрь 2024, 06:12

567

ИИВ академиясида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти шўъба мудири, юридик фанлар доктори, профессор Комил Рашидов сўз олди.

Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Ўзбекистон ташқи сиёсатида 2016 йилдан ҳозирги даврга қадар рўй берган мислсиз ўзгаришлар, мамлакатимизнинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро муносабатлари, Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар доирасида минтақада юзага келган геосиёсий вазият, кейинги йилларда турли жабҳаларжа эришилаётган ижобий ўсиш суръатлари, минтақа давлатлари ўртасидаги дўстона ва яхши қўшничиликка асосланган алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари чуқур таҳлил қилинди.

Магистратура тингловчилари, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар иштирок этган давра суҳбатида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, мамлакатимизнинг етакчи давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан йўлга қўйган ҳамкорлик алоқалари, дунёдаги геосиёсий ўзгаришлар ва кўп векторли ташқи сиёсат масалалари хусусида ҳам фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech