Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Посбонлар саҳнада беллашдилар

05 Декабрь 2024, 09:12

322

Пойтахтимизда ўтказилган “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ” кўрик-танлови ёшлар ўртасида соғлом ижодий муҳитни қарор топтириш, янги иқтидор эгаларини кашф этишга хизмат қилди.

Кўрик-танловда Ички ишлар вазирлиги академияси, Божхона институти, Қуролли Кучлар академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Мадофаа вазирлиги Тиббиёт академияси ҳамда мезбон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсантлари иштирок этди.  

Таниқли санъат ва маданият намояндаларидан иборат ҳакамлар ҳайъати курсантларнинг чиқишини икки йўналишда баҳолаб боришди. Ниҳоят, якунда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди.

Шунга кўра, “Ўзбек миллий қўшиқлари” йўналишида 1-ўрин ИИВ академияси, 2-ўрин Қуролли Кучлар академияси, 3-ўрин Жамоат хавфсизлиги университети курсантларига насиб этди. “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ” йўналишида эса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсанти ғолибликни қўлга киритган бўлса, қолган ўринлар Божхона институти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати академияси вакилларига муносиб кўрилди. Иштирокчилар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech