Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Полвонлар юртида кураш мусобақаси

11 Ноябрь 2023, 07:11

682

5–9 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида миллий кураш, юнон-рум ва эркин кураш бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Кураш федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилган мусобақада вазирлик таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари жамоалари 7 та вазн тоифасида куч синашди.

Йилнинг нуфузли спорт тадбирида ИИВ Академияси жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этишди. Вакилларимиздан катта лейтенант Равшанжон Асроров (72 кг) ва кундузги таълим курсанти Илҳомжон Иброҳимов (77 кг) юнон-рум кураши баҳсларида бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақа якунида барча йўналишлар бўйича совриндорлар аниқланиб, диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек фаол иштирокчиларга “Энг яхши техника устаси”, “Ғалабага бўлган интилиши” своринлари топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech