ИИВ Ўқув-дала марказида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, илм-фанга бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган тадбирда кундузги таълим 1-ўқув курсидан 40 та жамоа қатнашди.
Баҳс давомида билимдонлик ва мантиқий фикрлашга ундайдиган қизиқарли саволлар ўйналди. Ҳар бир жамоа аъзолари ўз иқтидор ва интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишга ҳаракат қилишди.
Мунозараларга бой ўйин якунида “Билимдон” жамоаси биринчи, “Эверест” иккинчи, “Wonderful” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Тадбир якунида сўзга чиққанлар интеллектуал ўйинлар ёш авлоднинг билим даражаси, маънавий салоҳияти, танлаган касбига бўлган садоқатини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати