Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Полигонда ёш “Заковат”чилар беллашди

09 Август 2022, 04:08

533

ИИВ Ўқув-дала марказида бошланғич тайёргарлик машғулотларини ўтаётган Академиянинг биринчи босқич курсантлари учун “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббуси доирасида ўтказилган билимлар баҳсида ҳар бири ўн нафар иштирокчидан таркиб топган жами 7 та жамоа ўзаро беллашди. Курсантларнинг билимдонлик салоҳияти Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчилари ва ўқув-саф қисми офицерларидан иборат ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Интеллектуал ўйинда иштирокчиларга жами 25 та савол йўлланди. Соғлом рақобат муҳитида ўтган ўйин якунида 3-отряднинг ҳозиржавоб курсантлари биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.

  

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech