ИИВ Академияси мезбонлик қилаётган футбол турнири тобора қизғин паллага кирмоқда. Кеча жамоалар 3-тур баҳсларини ўтказдилар.
Илк учрашувда Жамоат хавфсизлиги университети ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти футболчилари майдонга тушишди. Муросасиз учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди, 0:1. Иккинчи ўйин ИИВ Академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси жамоалари ўртасида кечди. Мезбонларнинг яққол устунлигида ўтган учрашув 5:0 ҳисоби билан якунланди. Ниҳоят, сўнгги баҳсда Божхона институти футболчилари Давлат хавфсизлик хизмати академиясига қарши тўп тепишди. Ҳужумларга бой ўтган ўйин божхоначиларнинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан тугади.
Турнир жадавалида ИИВ Академияси ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоалари 9 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. Жамоат хавфсизлиги университети ва Давлат хавфсизлик хизмати академияси жамоаларида 3 очкодан мавжуд. Жадвалнинг қуйи қисмини 1 очкодан жамғарган Божхона институти ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси жамоалари эгаллаган.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати