Айни кунларда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари интерфаол усулларда машғулот ўтказишнинг замонавий технологиялари бўйича малака оширмоқда.
Машғулотлар Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида олиб борилмоқда.
Мутахассисларнинг айтишича, таълим жараёнида ўқитишнинг интерфаол усулларини самарали татбиқ этиш кадрлар тайёрлаш самарадорлигига хизмат қилади. Малака ошириш курсларида соҳа ходимларининг касбий маҳоратини ривожлантириш, ўқув машғулотларини замонавий методикалар асосида ўтказиш, интерфаол усулларни қўллаш борасидаги кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Бундан ташқари, “Тренингни ўтказишда тақдимот ва коммуникация кўникмалари”, “Педагогик жамоада ишлаш самарадорлигини ошириш”, “Замонавий педагогнинг эмоционал ва социал интеллекти”, “Тренингда иштирокчилар ҳаракати, уларнинг ўзаро муносабатини бошқариш кўникмалари ва қайтма алоқа воситалари”, “Тренинг самарадорлигини баҳолаш ва натижаларни қўллаб-қувватлаш”, “Педагогик фаолиятда вақтдан унумли фойдаланиш” каби мавзуларда тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15–20 август кунлари ҳам бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Давлат бошқаруви академиясида малака ошириб, сертификат билан тақдирланган эди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати