Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ўзбекистон халқ шоири ёшларга китоб улашди

5 Июн 2026, 19:12

94

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, адабиёт ва шеъриятга ихлосманд курсантлар иштирок этди.

Тадбир аввалида атоқли шоир “Армия ва тарбия” китобини тақдимот қилди. Она Ватанимизга муҳаббат ва садоқат билан яшаш, унинг тинчлиги ва осойишталигига ҳисса қўшиш, юрт равнақи йўлида юрак амри билан хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг маънавий бурчи эканлигини таъкидлади. Ушбу шеърий тўплам ёшларнинг ватанпарварлик фазилатларини юксалтиришда мўъжазгина манба бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.

Учрашув давомида йиғилганлар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Инсоний туйғуларни тараннум этган шеърларидан баҳра олишди. Курсантлар сўзга чиқиб, ўз ижод намуналаридан айтиб бердилар. Тадбир якунида Сирожиддин Саййид академия ахборот-ресурс марказига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган китоблар тўпламини совға қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech