Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Муаззам хиёбон эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, парламент аъзолари, қатор вазирлик, идора ва таълим муассасалари вакиллари, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳамда ёшлар жамоатчилиги билан гавжум бўлди.
Юртдошларимиз она тилимизга улкан эҳтиром рамзи сифатида буюк бобокалонимиз, мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар. Маънавий-маърифий тадбирлар шу куни хиёбондаги шоир ва ёзувчилар ҳайкаллари пойида давом этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати