Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўзаро тажриба алмашилди

06 Июнь 2023, 08:06

810

Жамоат хавфсизлиги университетида ИИВ Академиясининг “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” йўналишида таълим олаётган курсантлари учун машғулот ташкил қилинди.

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилган машғулотда Жамоат хавфсизлиги концепцияси доирасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва келгусидаги чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Шу куни Академия курсантлари таълим жараёнлари, ўқув ва амалий машғулот хоналари, ёшлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар.

Машғулот давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига оид тажрибалар билан ўртоқлашилди. Таълим муассасалари вакиллари муҳим йўналишларда ҳамкорликни фаол давом эттиришга келишиб олишди.

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech