Ички ишлар органларида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” муносабати билан ИИВ Академиясида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Ходим, тингловчи ва курсантлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг жанговар ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилаётган мусобақаларда барча фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, ойликнинг биринчи ҳафтасида югуриш, сузиш, минифутбол ва шахмат мусобақалари уюштирилди. Кўтаринки руҳда ўтган беллашувлар якунида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
Ойликка бағишланган тадбирлар ва спорт машғулотлари жадал давом эттирилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати