Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Овоз бериш жараёнлари кўтаринки руҳда ўтмоқда

09 Июль 2023, 12:07

1279

Бугун мамлакатимизда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 100-сонли сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари кўтаринки руҳда бошланди.

Муҳим сиёсий тадбир участка сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар кузатувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давлат мадҳияси ижроси билан қарши олинди. Шундан сўнг сайловчилар ўзлари учун муносиб номзодни қўллаб-қувватлаш мақсадида овоз беришга киришдилар.

– Бу йилги сайлов янгиланган сайлов қонунчилиги асосида ўтказилмоқда. Мен ҳам ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, ўзим ва Янги Ўзбекистоннинг келажаги учун овоз бердим. Шуни эътироф этишим керакки, демократик тамойиллар асосида ўтаётган Президент сайлови мамлакатимизни янада тараққий эттиришга хизмат қилади, – дейди ИИВ Академияси курсанти Мафтуна Султонова.

Яна бир суҳбатдошимиз Акмал Салаев сиёсий жараёнларда фаол иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ёшлар учун улкан имконият ва мотивация берди. Янги Ўзбекистон давомчилари юртимиздаги кенг қамровли ислоҳотларга дахлдорлигини намоён этиб, келажак орзу-мақсадлари йўлида овоз бермоқдалар.

Сайлов участкасидан олинган маълумотга кўра, соат 12:00гача умумий сайловчиларнинг 98 фоизи овоз бериб бўлган.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech