Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ота-оналар учун маънавий тадбир

15 Май 2023, 09:05

1102

 Халқаро оила куни ҳамда ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” муносабати билан ИИВ Академияси Қўриқлаш отряди ходимларининг ота-оналари учун тадбир уюштирилди.

Учрашув ходимлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ички ишлар органларидаги изчил ислоҳотлар, соҳа ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда меҳмонлар ўз фарзандларининг хизмат жойлари, яратилган шарт-шароитлар, айниқса “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, Академия тарихи музейи, “Ватанпарварлик бурчаги” ҳақида кенг таассуротга эга бўлишди.

Учрашув давомида Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳияти, хизматда ва хизматдан ташқари вақтда ўзини тутишнинг асосий талаб ва мезонлари, ходимларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари тартиби бўйича ота-оналарга тушунчалар берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech