ИИВ Академияси ишчи гуруҳи томонидан пойтахтимизнинг Юнусобод тумани маҳаллалари ўрганилмоқда.
Криминоген вазиятни ўрганиш орқали жиноятчиликни жиловлашга қаратилган фаолият давомида содир этилган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитлари илмий ёндашув асосида таҳлил қилинмоқда.
Хусусан, туманнинг “Ҳасанбой”, “Астробод”, “Боғишамол”, “Увайсий” маҳаллаларида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар муҳокама қилинди. Ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда кўп қайд этилаётган жиноятлар, уларни содир этган шахслар, ҳуқуқбузарликка имкон бераётган омиллар атрофилича ўрганилди. Жиноятчиликни жиловлаш бўйича профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фаолларининг таклифлари тингланди.
Ишчи гуруҳ аъзоларининг айтишича, “маҳаллабай” тизим бўйича олиб борилаётган ўрганишлар 29 декабрга қадар давом этади. Якунда вазиятни яхшилашга қаратилган илмий асослантирилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати