Ички ишлар вазирлигининг Тошкент вилоятидаги академик лицейида психологик тренинг ташкил этилди.
Ўқувчиларнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, руҳиятга таъсир кўрсатувчи ҳолатларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантириш, жамоада соғлом маънавий муҳитни барқарорлаштириш мақсадида ўтказилган машғулотни ИИВ Академиясининг Психологик таъминлаш маркази бошлиғи, подполковник Илҳомали Калонов олиб борди.
Семинар-тренингда ностандарт вазиятларни тўғри баҳолаш, ўзини ўзи идора қилиш, ижобий установкани мустаҳкамлаш, ҳиссий-аффектив жараёнларни уйғунлаштириш ва фаоллаштириш, стрессга бардошли бўлиш, муваффақиятга интилиш юзасидан тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати