Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўқув-тренинг якунланди

22 Сентябрь 2023, 02:09

870

ИИВ Академиясида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган навбатдаги ўқув-тренинг якунланди.

Тажрибали мутахассислар томонидан ҳудудий ички ишлар органларининг тергов хизмати ходимлари ҳамда Академия ихтисослик ва юридик кафедралари профессор-ўқитувчиларига ўғрилик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ушбу жиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни фош этиш ва тергов қилиш методлари, шунингдек Туркия тажрибасининг муҳим жиҳатлари бўйича тушунчалар берилди.

– Мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини такомиллаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Албатта, мазкур ислоҳотлар самараси кадрлар тайёрлаш жараёни билан бевосита боғлиқ. Машғулотлар давомида соҳага оид халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асносида кўникмаларимизни бойитдик, – дейди ИИВ Академиясининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Барно Есимбетова.   

Ўқув-тренинг якунида ўтилган мавзулар бўйича фикр-мулоҳалар алмашилиб, иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech