Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўқув курслари давом этмоқда

20 Июнь 2023, 03:06

971

Андижон вилоятида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуидаги ўқув курслари бошланди.

Икки кунлик машғулотлар Ички ишлар вазирлигининг Андижон вилоятидаги академик лицейи ўқув базасида ташкил этилмоқда. Дастурга биноан, малакали профессор-ўқитувчилар томонидан “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, асосий тамойиллар”, “Ушлаб туриш, қамоққа олишга оид халқаро стандартлар, маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари”, “Камситмаслик, айбсизлик презумпцияси, қамоққа олиш, хабар беришга оид халқаро стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси жиноий-ҳуқуқий тизимида мазкур стандартларнинг қўлланилиши” ва бошқа долзарб мавзуларда интерфаол машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Айтиш жоизки, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия ижросини таъминлаш, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида ўтказиб келинаётган ўқув курси ички ишлар ва прокуратура органлари ходимларининг малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech