Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Оқибати надомат иллат

13 Апрель 2023, 04:04

887

ИИВ Академиясида “Коррупцияга қарши муросасиз муносабат – маънавий қуролимиз бўлиши керак” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталаги” доирасида ташкил этилган тадбирда вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими вакиллари, ёшлар масалаларига масъул ходимлар ва курсантлар иштирок этди.

Коррупция замонавий тараққиётнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу иллатнинг хавфли томони шундаки, у замон ва макон, касб ёки шахс танламайди. Ҳаммани бирдек ўз домига тортаверади. Фақат соғлом фикр ва дунёқарашга эга, маънавий салоҳияти етук инсонгина коррупция балосидан ўзини сақлай олади.

Янгиланаётган жамиятимизда коррупция ва у билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки бу иллат тараққиётнинг, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликнинг кушандасидир.  

 Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, коррупцияга олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, уларга барҳам бериш омиллари, ёш авлод онгу шуурида ушбу иллатга қарши салбий муносабатни шакллантириш ва уларнинг касбий маданиятини юксалтириш масалалари хусусида сўз борди. Она Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишни мақсад қилган курсантлар ҳозирданоқ коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз курашишни устувор мақсадга айлантиришлари лозимлиги таъкидланди.

Тадбир сўнггида ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ташаббуси билан тайёрланган “Нафснинг сўнгги манзили” фильми намойиш этилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech