Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Онлайн семинар-тренинг

06 Октябрь 2023, 09:10

820

Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (BOMKA) томонидан ўтказилган семинар-тренингда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳам қатнашди. 

Мамлакатимиз билан қаторда, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Латвия Республикаларининг асосий ҳамкорлар сифатида белгиланган давлат органлари ва тузилмалари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тасарруфидаги ихтисослашган илмий марказлар ва таълим муассасалари мутахассислари иштирок этган машғулотда чегара орқали юзага келадиган хавфларни таҳлил қилиш юзасидан тажриба алмашилди.

Мутахассислар томонидан Қирғизистон тажрибаси мисолида давлат чегараларини комплекс бошқариш тизимини яратиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш, хавфларни таҳлил қилиш, таҳдидларга қарши курашишда тегишли органларнинг ваколатлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги, идоралараро ҳамкорлик моделларини баҳолаш тартиби ва асослари, ахборот-таҳлил фаолияти усуллари ва функциялари, хавфларни таҳлил қилиш натижалари таҳлил қилинди.

Минтақа давлатларида чегара назоратини халқаро тажриба ва стандартларга мослаштириш мақсадида ташкил этилган машғулотда ҳамкор тузилмалар вакиллари ҳам ўз тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech