Магистратура тингловчилари учун “Вазиятни бошқаришнинг асосий тамойиллари” мавзуида онлайн машғулот ташкил қилинди.
Россия Федерaцияси ИИВ Бошқарув академияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган машғулотни юридик фанлар доктори, профессор Л. Грищенко ўтказди.
* * *
Россия Федерацияси ИИВ Уфа юридик институти томонидан ўтказилган машғулот “Экспертизалар тайинлаш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуига бағишланди
“Тергов фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар иштирок этган машғулотни Жиноят процесси кафедраси бошлиғи В. Латипов онлайн тарзда олиб борди.
* * *
Академиянинг “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари учун ташкил қилинган машғулот қизиқарли ўтди.
Россия Федерaцияси ИИВ Уфа юридик институти доценти, юридик фанлар номзоди Н. Киселёв талончилик ва босқинчилик жиноятларини фош этиш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш хусусида маъруза қилиб, саволларга батафсил жавоб берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати