Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Онлайн фирибгарлик қанчалик хатарли?

28 Сентябрь 2023, 09:09

684

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган вебинар машғулотда энг оммавий онлайн фирибгарликлар ҳақида маълумот берилди.

Унда ИИВ Академияси ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ва курсантлари, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича тадқиқот олиб бораётган илмий изланувчилар иштирок этди.

 Интерпол халқаро ташкилоти, “Mastercard” халқаро тўлов тизими ҳамда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари томонидан оммавийлашиб бораётган фирибгарликлар, хусусан, тўловларни онлайн амалга ошириш жараёнида содир этилаётган жиноятлар, уларнинг замонавий турлари ва кўринишлари, Ўзбекистонда банк пластик карталари билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида маълумот берилиб, мазкур жиноятларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашилди.  

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech