Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Она тилимизга юксак эҳтиром

21 Октябрь 2022, 05:10

1358

21 октябр юртимизда Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Ўзбекистон Миллий боғида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда давлат муассасалари мутасаддилари, олим ва зиёлилар, адабиёт намояндалари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Ҳар бир миллат ўз тили билан тирик. Инсон камолотида ҳам она тилининг аҳамияти жуда беқиёсдир. Шу боис, тил, миллат, Ватан тушунчалари ҳамиша ёнма-ён юради. Истиқлол неъмати туфайли ўзбек тилининг мавқеи ва қадри юксалди. Она тилимиз миллий ғурур ва ифтихор рамзига, бой маънавий меросимизнинг гултожига айланди.

Тадбирда ўзбек тилининг бетакрор жозибаси юксакларга кўтарилди. Мутафаккир бобомиз Алишер Навоий тимсолида она тилимизга эҳтиром кўрсатилди. Кенг жамоатчилик вакиллари шоир ҳайкали пойини анвойи гулларга буркадилар.

Байрам шукуҳи Адиблар хиёбонида қад ростлаган миллатимиз фидойиларининг ҳайкаллари пойида давом этди. Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари Абдулҳамид Чўлпон сиймосини хотирлаб, адибнинг она тилимизни асраб-авайлаш, юртни севиш каби ғоялар билан йўғрилган ижод намуналаридан ёд айтишди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech