Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Она тилимиз улуғланди

19 Октябрь 2022, 10:10

960

Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан пойтахтимизда бунёд этилган “Китобхон оила” монументи пойида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб ўтказилган кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Қўчқор Норқобил ва Зикрилла Неъмат сўз олиб, она тилимизнинг давлат тили сифатидаги нуфузини юксалтиришга қаратилган улуғвор ишларни эътироф этиб ўтишди.

– Тил бор экан, миллат яшайди, мамлакат тараққий этади, – деди шоир Қўчқор Норқобил. – Она тилимиз миллий мустақиллигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлигимиз сифатида бизни буюк марралар сари чорлаб келмоқда. Шу маънода, ўзбек тилини асраб-авайлаш маънавий бурчимизга айланмоғи керак. Ёшларнинг китоб ўқиши, адабиётни ўрганиши учун яратилган улкан имкониятлар замирида ҳам ўзбек тилига эҳтиром кўрсатишдек эзгу мақсад мужассам.

Тадбирда ўзбек тилининг тарихи, ривожланиш босқичлари ва соф жозибасини кенг тарғиб этиш, ёшларни она Ватанга садоқат ва ҳурмат руҳида камол топтиришда бой маънавий қадриятларимиздан унумли фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. Курсант ёшлар юртимизни мадҳ этувчи шеърлар айтиб, барчани хушнуд этдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech