ИИВ академиясида Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси томонидан ташкил қилинган тадбирда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Омбудсман институтининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз борди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсон қадри йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, Омбудсман институтининг вазифалари ва ваколатлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида йўлга қўйилган самарали механизмлар, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қийноқларга барҳам бериш ва маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига атрофлича тўхталди.
Кейинги йилларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айлангани, бу борадаги ўзгаришлар халқаро миқёсда эътироф этилаётгани, ички ишлар органларини халқчил тузилма сифатида шакллантириш ислоҳотлар натижадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Учрашув давомида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгуси хизмат фаолиятлари учун зарур бўлган амалий тавсиялар тингладилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати