11-12 февраль кунлари пойтахтимиздаги Божхона институти Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетида стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида имзоланган қўшма қарорга мувофиқ ташкил этилган спорт тадбирида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиялари, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Божхона институти курсантлари қатнашди.
Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турларини янада оммалаштириш, олий ўқув муассасалари ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган мусобақада иштирокчилар яккалик ва жуфтлик тарзида ўзаро беллашдилар. Мусобақа қизғин курашлар остида кечди ва умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Давлат хавфсизлик хизмати академиясига, 2-ўрин Ички ишлар вазирлиги академиясига ҳамда 3-ўрин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясига насиб қилди. Совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати