Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Оила институти – жамият барқарорлиги гарови

15 Май 2026, 17:27

65

ИИВ академиясида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Халқаро оила куни муносабати билан ўтказилган тадбирда адлия ва прокуратура органлари вакиллари, соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчилар ва курсантлар қатнашди. 

Тадбир аввалида академия бошлиғи ўринбосари, сиёсий фанлар доктори, профессор Насиба Турғунова оила институтининг жамият тараққиётида тутган муҳим ўрни, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари, илмий-анжумандан кўзланган долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.

Конференцияда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори ўринбосари Алишер Юнусов, пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими мудири Гуландом Мўминова, Жамоат хавфсизлиги университети кафедра бошлиғи Мурод Чориев, хусусий нотариус Нодира Эгамбердиева, ИИВ Малака ошириш институти доценти Гулсанам Рўзиева, академиянинг Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси профессори Нуриддин Қўлдошев сўзча чиқди.

“Низоли оилалардаги вояга етмаганларга комплекс ижтимоий ёрдам кўрсатиш муаммолари ва уларни ҳал қилишнинг инновацион ёндашувлари”, “Никоҳ тузиш тартиби ва шартларининг ўзига хос жиҳатлари”, “Алиментларни натура шаклида ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Мерос ҳуқуқини амалга ошириш шаклларининг ҳуқуқий тартибга солиниши (васиятнома)”, “Мустаҳкам оила – юрт таянчи”, “Оила қонунчилигини такомиллаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзуларида маърузалар тингланди.

Оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech