Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ободлик инсон қалбидан бошланади

16 Март 2024, 07:03

800

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир Ички ишлар вазирлиги академиясида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Эрта тонгдан таълим муассасаси ҳудудида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Манзарали дарахтларга ишлов берилиб, боғлар тартибга келтирилди.   

Наврўзи олам яқинлашгани сайин, кўнгилларни эзгулик, яратувчилик, поклик туйғулари чулғайди. Хайрия тадбирини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида курсантдан иборат ташаббускор отрядлар ташкил қилинди.

Фаол ёшларнинг ғайрат-шижоати билан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа”, “Алишер Навоий”, “Алишеробод” маҳаллалари ҳудудида кенг кўламли кўкаламлаштириш ишлари амалга оширилди. Аҳоли турар-жойлари, кўчалар, йўлак ва ариқлар тозаланиб, бўш ер майдонларига мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Ён-атроф гуллар билан безатилди.

Халқимизга хос азалий қадриятларни ўзида мужассам этган оқибат ва ҳамжиҳатлик тадбири давом этмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech