Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Нутқ маданияти – раҳбарнинг асосий мезони

09 Январь 2023, 08:01

1503

Ҳозирги тезкор давр қайси бўғин бўлмасин, раҳбарлар олдига бир қатор замонавий талабларни қўймоқда. Яъни ҳар бир раҳбар ўз касбининг етук салоҳиятли вакили, моҳир лидер, жамоани мақсад сари бирлаштира оладиган етакчи бўлиши керак.

Ички ишлар органлари учун замон талабларига жавоб берадиган бошқарув кадрларини тайёрлашда тингловчиларнинг назарий билим ва амалий кўникмалари билан бирга, нутқ маданиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса таълим жараёнида йўлга қўйилган инновацион ёндашувлар, ўқитишнинг илғор методлари ёрдамида амалга оширилмоқда.

ИИВ Академияси магистратурасида ўтказилган навбатдаги машғулот тингловчиларнинг оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилди. Реал шароитга яқинлаштирилган тарзда олиб борилган амалий машғулотда тингловчилар ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ долзарб мавзуда матбуот анжумани ташкил этишди. Малакали профессор-ўқитувчи ва ахборот хизмати мутахассислари томонидан тингловчиларнинг камера қаршисида ўзини тутиши, ахборотни кенг жамоатчиликка етказа билиши, ахборот хуружлари ва бошқа ностандарт вазиятларда мулоқотга киришимлиги, журналистлар билан ишлаш маҳорати баҳолаб борилди.

Айтиш жоизки, медиа ва ахборот саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилаётган бундай машғулотлар ички ишлар органларининг халқчиллигини, соҳа ходимларининг ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech