Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Номдор спортчи мағлуб этилди

10 Сентябрь 2025, 08:09

117

6 сентябрь куни Гулистон шаҳрида аралаш жанг санъати (ММА) бўйича Amir Temur Fighting Championship турнири ташкил этилди.

Унда мамлакатимиз билан бирга, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжондан келган MMA усталари қатнашди.  

Қувонарлиси, октагонга кўтарилган вакилларимиз орасида ИИВ академияси курсанти Маҳмуджон Давуровнинг жанги ҳам томошабоп ўтди. Озарбайжонлик Нематли Хатаи билан жанг қилган спортчимиз иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратиб, байроғимизни боши учра баланд кўтарди.

Турнир якунида барча ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech