Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

7 Май 2026, 20:37

103

ИИВ академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети курсантлари ўзаро беллашди.

Савол-жавоб, жанговар қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, 400 метрга эстафетали югуриш бўйича ўтган мусобақа якунида “Лочин” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 

* * *

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 105-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида маданий тадбир уюштирилди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда ИИВ академияси оркестри ва курсант қизлари томонидан концерт дастури намойиш қилинди. Мактаб ўқувчилари ижро этган шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишлари тадбирнинг янада қизиқарли ўтишига хизмат қилди.

* * *

ИИВ академияси курсантлари учун Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетига қарашли дала полигонида амалий машғулот ташкил этилди.

Машғулот давомида жанговар қурол ва техникаларнинг вазифалари, хусусиятлари, замонавий имкониятлари, улардан самарали фойданиш бўйича кўникмалар мустаҳкамланди.

* * *

Ички туризм доирасида ИИВ академияси курсантлари пойтахтимиз бўйлаб саёҳат қилишди.

Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, маданий ҳордиқ олишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган саёҳат давомида курсантлар диққатга сазовор жойларда олган қизиқарли таассуротларини инглиз тилида бўлишиб, эркин мулоқотга киришиш кўрикмаларини оширдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech