Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

24 Феврал 2026, 20:03

77

ИИВ академиясида Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби билан ҳамкорликда навбатдаги давра суҳбати ташкил қилинди.

Магистратура тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтган тадбирда минтақавий таҳдид ва хавф-хатарлар, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари, бу борада мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор жиҳатлари хусусида фикр алмашилди.

* * *

Ўқув даргоҳида ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Тадбир чоғида ўқувчиларга таълим жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилиб, яратилган замонавий шароитлар таништирилди. Ёш авлодда касбга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида “Ҳаёт академияси” фильми намойиш қилинди.

* * *

ИИВ академияси вакиллари томонидан пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 3-сон умумтаълим мактабида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг соғлом ҳаётга таъсири, улар билан муомала қилишнинг оқибатлари, бу каби иллатлар домига тушиб қолмаслик омиллари ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

* * *

Суғурта компанияси мутахассислари билан ўтказилган учрашув ИИВ академияси курсантларининг билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда суғурта тизимининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари ҳамда ички ишлар органлари фаолиятидаги аҳамияти ҳақида сўз бориб, курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech