19–31 декабрь кунлари ИИВ Академияси кундузги таълим бакалавриатининг 1 ва 2-ўқув босқич курсантлари билан “Финал” кичик комплекс ўқув машғулотлари ўтказилди.
Машғулот курсантларнинг назарий билимини амалий кўникмалар ёрдамида мустаҳкамлаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни фош этиш ва тергов ҳаракатларини ўтказишда мақбул тезкор ҳамда процессуал қарорларни қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш, келгусидаги хизмат фаолиятига қисқа муддатда мослашишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Бунда курсантлар алоҳида турдаги жиноятларни очиш, тергов қилиш ва келгусида уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тезкор, профилактик ҳамда процессуал ҳаракатларни мустақил равишда бажардилар. Машғулотлар ихтисослаштирилган кафедралар профессор-ўқитувчилари билан бирга, ички ишлар органларининг соҳавий хизмат раҳбарлари ва бой тажрибага эга ходимлари, суд, прокуратура, адвокатура тизими вакиллари, шунингдек ўқув даргоҳида таълим олаётган магистратура тингловчилари томонидан баҳолаб борилди.
Муҳими, таълим жараёнига татбиқ қилинган бу каби ёндашувлар кадрлар тайёрлаш сифатини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати