Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Навоий ва замон

07 Февраль 2023, 08:02

1279

ИИВ Академиясида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бебаҳо меросига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Адабиётшунос олим ва тадқиқотчилар, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари, идоравий академик лицей ўқувчилари иштирок этган тадбирда беназир шоирнинг ҳаёти ва ижоди, туркий ва жаҳон халқлари тамаддуни ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз борди.

Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, профессор Ё. Одилов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, И. Остонақулов сўз олиб, Навоий бобомиз илмий-ижодий меросини ўрганиш, айниқса ёш авлод ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаб ўтишди. Миллий маънавиятимиз хазинасидан жой олган дурдона асарлар юртга муҳаббат ва садоқат, тинчлик ва бағрикенглик, дўстлик ва бунёдкорлик ғояларини тараннум этувчи ўлмас ижод намуналари эканлиги эътироф қилинди.

Тадбирда Алишер Навоий сиймосига эҳтиром разми сифатида мумтоз ғазаллар янгради. Академия Бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари ижро этган саҳна кўринишлари йиғилганларга манзур бўлди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech