Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Музейлар – ватанпарварлик маскани

11 Сентябрь 2023, 09:09

1036

ИИВ Академияси курсантлари “Музейлар ҳафталиги” доирасида пойтахтимиздаги бир қатор музейларга саёҳат қилишди.

Тадбир миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, бой тарихимиз, анъана ва қадриятларимиздан фахрланиш ҳиссини кучайтириш, буюк намояндаларимизнинг ибратли умр йўлини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

– Саёҳат давомида атоқли шоир Сергей Есенин яшаган уйда бўлдик. Биламиз, унинг ҳаёти ва ижодида Ўзбекистон муҳим ўрин тутади. Шоир ўз вақтида Самарқанддаги обидаларни томоша қилиб, шу қадар ҳайратга тушганки, орадан бир йил ўтиб Италияга саёҳат қилганда “Барибир бу Самарқанд эмас!” дея қайта-қайта айтган экан. Ҳозир шоирнинг уй-музейида уч мингдан ортиқ экспонат сақланади. Асосий залда Тошкентдаги ҳаётидан материаллар, нодир фотосуратлар ва хотиралар жамланган, – дейди саёҳат таассуротлари билан ўртоқлашган катта лейтенант Маликахон Ўрмонова.

Шу куни курсантлар пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий, Тамарахоним уй-музейларига саёҳат қилиб, миллий адабиётимиз ва санъатимиз тарихи, бой меросимизни ёш авлодга етказиш йўлида қилинаётган хайрли ишлар билан танишдилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech