Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Музейлар ўтмишдан сабоқ беради

5 Октябр 2026, 21:14

51

Ҳар бир миллат тарихи билан тирик. Ўтмишдан сабоқ олиш ёшларни миллий ўзликни англашга, қадриятларни асраб-авайлашга, Ватан туйғуси билан яшашга даъват этади.

Ана шу мақсадда Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари учун пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида маърифий тадбир уюштирилди.

Тадбир давомида улар тарихимизнинг энг машъум йиллари мустабид тузум қатағонига учраган, ноҳақ айбланган, турли бўҳтонлар билан қамалган, сургун қилинган ва отиб ташланган юртдошларимизнинг аянчли қисматидан ҳикоя қилувчи архив материаллари билан танишдилар.

Ёшларга қатағон йиллари фожиаларининг асл сабаблари, ўчмас асоратлари, истиқлол, ҳурлик ва маърифат йўлида жонини фидо қилган зиёлиларнинг ҳаёти, улкан маънавий жасорати, улар ҳақидаги тарихий факт ва ҳақиқатлар сўзлаб берилди.

Кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида тарихий адолатни тиклаш, миллатимиз фидойиларининг хотирасини абадийлаштириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, қатағон қурбонларининг фаолиятини чуқур ўрганиш бугунги ва келгуси авлодлар олдидаги инсоний бурч эканлиги тушунтириб ўтилди.

Тадбир давомида курсантлар миллий ўзлик, мустақиллик, тинчлик, фаровонлик сингари тушунчаларнинг асл моҳиятини, қадрини яна бир карра теран ҳис этдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech