Марказий Осиё халқларини муштарак тарих, бой маданий мерос ва асрлар давомида шаклланган дўстлик ришталари боғлаб туради.
ИИВ академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган курсантлар учун Ўзбекистон тарихи давлат музейига саёҳат ташкил этилди.
Тошкент музейи номи билан очилган ушбу маскан минтақамиздаги энг қадимий музейлардан бири ҳисобланади. Унинг фондида юртимизнинг кўп минг йиллик ўтмиши, давлатчилик анъаналари, илм-фан ва маданият тараққиётидан ҳикоя қилувчи 350 мингдан зиёд ноёб осори-атиқалар сақланади.
Курсантлар музей экспозициялари орқали Ўзбекистон ҳудудида шаклланган қадимий цивилизациялар, аждодларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида тасаввурга эга бўлдилар.
Мазкур саёҳат ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш баробарида, қардош халқлар ўртасидаги маънавий яқинлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати